Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Гўшт Аллоҳ таоло исми билан сўйилганми

  • 15-декабр 2018, 11:25
  • 1293

Савол:

Ассалому алайкум!
Мен кўп сафарда бўламан, сафарда ҳар хил жойларда таом тановул килишга тўғри келади, лекин сафарда таом тановул қилинаётганда таомдаги гўшт              
Аллоҳ таоло исми билан сўйилганми, йўқми, билмайман. Таом тановул килаётганда "Бисмиллаҳ"  дейишнинг ўзи кифоями? Далил қилиб ушбу ҳадисни олдим."Саҳиҳи Бухорийда ҳазрати Ойишадан ривоят қилинадики, бир қавм Пайғамбар (с.а.в.) ҳузурига келиб сўрадилар: "Баъзилар бизга гўшт олиб келадилар. Бунинг устида Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинганми йўқми билмаймиз. Ундан ейликми ёки емайликми? Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сиз Аллоҳ таоло исмини зикр қилган ҳолда еяверинг".

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ номи зикр қилинмасдан сўйилган ҳайвонларнинг гўштини ейиш умимий олганда ҳаром. Бу борада Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан очиқ-ойдин далиллар бор. Сиз келтирган ҳадис умумий ҳолатда Аллоҳнинг номи зикр қилинмасдан сўйилган ҳайвонларнинг гўштини ейиш вақтида Аллоҳ таолонинг номини зикр қилиб ейиш билан ҳалолга айланиб қолишига далил бўлмайди. У ҳадис бир мўмин қассоб касддан эмас, балки унутган ҳолида жонлиқ сўйиш вақтида Аллоҳ номини зикр қилишни тарк қилиб қўйса, у ҳаром бўлмаслигига далил бўлади. Бир қассоб доимо Аллоҳ номини зикр қилиб жонлиқ сўяр эди. Лекин унитиб тарк қилган бўлса, у узр ҳисобланади. 
Сиз у гўшт ҳакида масъул, хабардор шахслардан сўраб ҳалоллигига ишонч ҳосил қилиб ейишингиз лозим.

Жавоб берди: Устиз Ҳасан домла Қодиров


МАВЗУГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР