Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

“Сирож солиҳ” жоме масжиди

Масжидга Сирож Солиҳ номининг берилишининг боиси, Олмазор  тумани, «Умид» маҳалласи кексаларининг маълумотларига кўра, Сирожиддин Солиҳ XIX аср охирида туғилган бўлиб, юртимизнинг солиҳ, бадавлат ва саҳий кишиларидан бўлган. XX аср бошларида, Шўролар хукумати томонидан қулоқлаштириш сиёсати натижасида бадавлат кишилар қувғин қилина бошланган. Шулар қатори Сирожиддин Солиҳ хам ўз юртини ташлаб, ўзга юртларга чиқиб кетишга мажбур бўлган. Шу инсон Ватаним мустақилликка эришса, мўмин-мусулмонлар эркин-эмин намозларини адо этадиган замонлар келса, юртимда бир янги масжид қурдирсам деб орзу қилиб яшаган экан. Фарзанларига орзусини баён этиб, ўз маблағидан мазкур мақсад учун сармоя ажратишни ва шу масжидни унинг номи билан аталишини васият қилган экан.

1990 йилларга келиб, масжиднинг тамал тоши – биринчи ғиштлари шу маблағ ҳисобига, қолаверса, маҳалла ахли ва тадбиркорлари томонидан қурилиши бошлаб юборилган. Мустақиллик йилларидан то 1996 йилгача маҳаллий масжид бўлган, 1996 йилдан жоме масжид мақомида ўз фаолиятини бошлаган. 2009-йилда масжид қайта таъмирланган.

Имом-хатиб – Қодиров Ҳасан Каримбердиевич
Имом ноиби – Норбеков Камолиддин Бахриевич
Имом ноиби – Ҳамидов Ҳусан Азизович
Имом ноиби – Қурбонов Шуҳратжон Рустамович
Имом ноиби – Муҳаммадсаид Раҳматуллоҳ Ҳожиаҳмаджон ўғли
Имом ноиби – Рахимов Абдулборий Махмудалиевич

Манзил: Олмазор тумани, «Умид» маҳалласи, Юнусова кўчаси 21а-уй. Телефон: +998 71 228 86 41.