Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” жоме масжидига биринчи ғишт қўйилди

  • 30-май 2019, 12:24
  • 899

#Янгиликлар

Хабарингиз бор, жорий йилда Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган "Сирож Солиҳ" жоме масжидини бутунлай янгидан бино қилиш ишларига киришилган эди. Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойида масжидимизнинг илк ғиштини қўйишни насиб этди.
 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжид бино этилаётган ҳудудга келиб қурилиш ишлари билан танишдилар ҳамда масжиднинг илк ғиштини қўйиб бердилар. Сўнг олиб борилаётган ишларига барокат ва муваффақият сўраб дуо қилиб бердилар. Аллоҳ таоло ушбу савобли ишга ҳисса қўшаётган барча юртдошларимиздан рози бўлсин!

©Tuhfa.uz маълумот хизмати

☪️ @tuhfauz | ☪️ диний-маърифий канал яқинларингизга улашинг.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENMiqmcrc2oElx7EA